Summary: | Мазкур мақолада жиноят ишининг судгача бўлган босқичини такомиллаштириш, дастлабки тергов ва суриштирув органлари фаолияти жараёни устидан судларнинг назоратини олиб бориш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим шарти эканлиги, сўнги йилларда Республикамизда одил судловнинг самарали фаолият юритиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг прокурордан судга ўтказиш ва «Хабеус корпус» институтининг ролини ошириш ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Жиноят процесси устидан суд назоратини кучайтириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, миллий суд-ҳуқуқ қонунчилигимизга мос келадиган амалий тажрибанинг афзаллик томонлари ўрганилди. Шунингдек жиноятларни тез ва тўла тарзда очиш, адолатли ҳукмнинг қарор топиши учун жиноят иши устидан суд органларининг ролини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
|